Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Тиниб-тинчимас Tiempo

Баҳо:
+ | -

Пуйоль ва Рамос, Роналдиньо ва Пирло, Мальдини ва Тотти - бу футбол юлдузларини қандай хислатлар бирлаштиради? Албатта, машҳурлик ва Tiempo бутсаларига бўлган садоқат.

«Сезяпсизми, улар ўта енгил, худди вазни йўқдек?! Оёқларингиз енгил ҳаракатланади, тўпни баданингиз билан ҳис қиласиз. Демак, узатма ва зарбалар аниқлиги ошади» - Tiempo бутсаларининг еттинчи авлоди тақдимот маросимига ташриф буюрган меҳмонларга янги маҳсулотнинг афзалликларини намойиш этиш учун Мэтт Мюррей машғулот ўтказмоқда. Қаттиққўл мураббий раҳбарлигида футболчилар астойдил тер тўкишмоқда. Самара ҳам шунга яраша - тезланиш, тўпни эгаллаб олиш, тезкор комбинация ва гол! Хўш, оёқда бор ёки йўқлиги сезилмайдиган пойабзал энг яхшиси эканда, а? Ҳа, айнан шундай! Nike компаниясининг «футбол пойабзаллари» бўлими бош менежери Жоэл Бэгбининг таъкидлашича, Tiempo Legend-7 бутсаларининг вазни айнан футболчиларнинг таклифларига биноан 22 фоизга енгиллашган. Hyperstability технологияси асосида яратилган маҳсулот майдон ва тўп билан ўта эркин муомалани таъминлайди. Фирманинг турдош корхоналаридан асосий устунлиги шунда. Келинг, энди Tiempo бутсалари ёрдамида афсона мақомига эришган футболчилар ва уларнинг алоҳида фазилатларини ёдга олайлик.

Серхио Рамос

Асосий хислати: ҳал қилувчи баҳслардаги муҳим голлар муаллифи.

Истаган «Реал» мухлисидан 92,48 рақамлари нимани англатиши ҳақида сўрасангиз, ўша заҳоти жавоб қайтаради: айнан шу дақиқа ва сонияда Серхио Рамос ЕЧЛ финалининг тақдирини ҳал қилиб, жамоа «десима»га эришишини таъминлаган! Сардор қандайдир хатоликларга йўл қўйиши мумкин. Лекин унинг айнан 90-дақиқада «уйғониши» ва овчилик санъатини ишга солиши бутун дунёга маълум.

Андреа Пирло

Асосий хислати:  вазиятни аниқ баҳолаш ва қақшатқич зарбалар йўллаш.

«2006 йилнинг 9 июлида тушкунликдан сўнг бироз дам олдим, кейин Play Station ўйнадим. Шу оқшом жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритдим», - деб ёзганди Пирло ўз автобиографик асарида. Туғма диспетчер қобилиятига эга бўлган футболчи заргарона узатмалари билан донг таратган. Эҳтимол, унинг Германияга қарши кечган ярим финалдаги узатмалари, «Парма» билан ўйиндаги антиқа «чўмич» услуби ва Конфедерациялар кубоги-2009даги фантастик рейди аллақачон футбол дурдоналари хазинасидан жой олиб улгургандир? Қолаверса, у «Ювентус»нинг қад ростлашига салмоқли ҳисса қўшди.

Роналдиньо

Асосий хислати:  сеҳрли табассум ва ҳайратомуз финтлар.

Келажак авлод вакиллари бу футболчини чинакам афсунгар сифатида хотирлашса, ажабмас. У кашф этган «камалак» услуби бир қарашда 3-4 нафар футболчини доғда қолдириш имконини беради. Оёқлари ўта енгил ҳаракатланар, тўп ҳам гўё елимланиб қолгандек туюларди. Ишини қойиллатиб қўйгани боис, юзидан табассум аримасди. Афсуски, унинг фаолияти чақмоқдек ўтди-кетди. Янада ачинарлиси, замонавий футболда бундай афсунгарлар қадрланмайдиган бўлиб қолди.

Карлес Пуйоль

Асосий хислати:  мукаммал одоб ва садоқат.

Футбол оламидаги энг кўркам жингалак соч соҳиби. Ана шу табиий сифати учун Пуйоль «Тарзан» тахаллусини олган, ҳаводаги тўпларни эгаллаб олиш чоғида рақибни аяб ўтирмаган. Эътиборлиси, ЕЧЛда сўнгги кубокни қўлга киритганида Карлес совринни сардор сифатида биринчи бўлиб кўтаришдан бош тортиб, ушбу шарафли вазифани Эрик Абидалга топширди. Бунчалик қалби дарё, олий ҳиммат футболчилар ҳозирда жуда камайиб кетган.

Паоло Мальдини

Асосий хислати:  мустаҳкам ҳимоя.

Футболга бўлган муҳаббат ва садоқатнинг яна бир намунаси. У ашаддий «россонери» бўлмиш Чезаре Мальдинининг оиласида дунёга келди ва болалигидан фақат «Милан» сафида тўп суриш орзуси билан улғайди. 16 ёшида илк марта суюкли жамоаси либосида майдонга тушган Паоло қарийб чорак аср давомида шу клуб шарафини ҳимоя қилди. Фаолияти 7 марта Италия чемпионлиги, беш марта ЕЧЛ ғолиблигига сазовор бўлди. Ҳимоячи нафақат «россонери», балки Италия футболининг ҳам мустаҳкам ҳимоя қўрғони рамзига айланди.

Франческо Тотти

Асосий хислати:  чексиз садоқат.

Ўз жамоаси ва шаҳрига бўлган содиқликнинг яна бир ёрқин намунаси. Ческонинг болалигида шаклланган анъана ҳозир ҳам давом этмоқда: ёш иқтидор соҳибини ўз томонига оғдириш ниятидаги «Лацио» скаутлари Тоттининг онасидан қатъий рад жавобини олгач, бу уй остонасига такроран қадам босишга журъат этолмадилар. «Ўғлим ҳеч қачон клубингизга ўтмайди. Ахир биз асл римликлар оиласиданмиз!», - деганди аёл кутилмаган меҳмонларга.

Ҳа, «Император»нинг тез-тез аччиқланиши ва асабийлашишига кўп гувоҳ бўлганмиз. Бироқ унинг «Олтин мундиал»да майдонга тушиш учун ўта оғир жароҳатдан тезроқ фориғ бўлиш йўлидаги жасорати ва тиришқоқлигини ҳатто ашаддий рақиб мухлислари ҳам тан олишган. Агар шундай бўлмаганида Рим дербисида кўплаб голларни амалга оширган ҳужумчини «Лацио» мухлислари ҳурмат-эҳтиром билан кузатиб қўймасдилар: «Рақибларинг сенга таъзим қилишади, Тотти!»

Карлос Тевес

Асосий хислати: ташқи кўриниши ва табиати.

Карлитос футбол оламига юзидаги чандиғи билан танилган. Бу унга болаликдан ёдгорлик - маст-аласт безорилар орасидан мактабга қатнаган болакай йўл-йўлакай шошилинч тамадди қилишга мажбур эди. Бир куни юзига қайноқ сувни тўкиб юбориб, учинчи даражали куйиш ташхиси билан шифохонага тушганди. Юзидаги чандиғи билан ифлос кўчаларда тўп сурган болакай кейинчалик «МЮ» сафида ЕЧЛ ғолибига айланди. «Сити»да юлдузлик мақомига эришди. Қўшимчасига «Ювентус»нинг қад ростлашида фаол иштирок этди.

Ривалдо

Асосий хислати: артистлик ва стандарт вазиятлар.

Бу ҳужумчи юзидаги эҳтирослар Голливуд актёрларини эслатади. Яна бразилияликларга хос бўлган мукаммал техника қанчадан-қанча дарвозабонларни боши берк кўчага қамаб қўйган.  Гўёки, Ривалдо тўпни радио орқали бошқараётгандек!

Эмиль Хески

Асосий хислати: гавдадан унумли фойдаланиш.

«Тавба, ундан тўпни қандай олиб қўйишни ҳеч ким билмайди!», - дея шикоят қилишарди англиялик бақувват ҳужумчига қарши ўйнаган ҳимоячилар. Дарҳақиқат, Хески ўз вақтида «очилиш»ни биларди ва тўпни ҳеч кимга бермасди. Унинг услубидаги ҳужумчи учун шунинг ўзи етарли эди. Хески-Оуэн жуфтлиги катта шов-шувга сабаб бўлди. Агар Майклнинг бевақт жароҳати юз бермаганида, бу тандем узоқ вақт самарали тўп сурган бўларди

Пике

Асосий хислати: бир уринишда тўпни рақибдан олиб қўйиш санъати ва ҳазилкашлик.

Бу футболчи бир уринишда тўпни олиб қўйиши ва рақибларини ишсиз қолдириши, шунингдек, ўйиндан кейин боплаб ҳазиллашиши ҳам мумкин. Айниқса, «Реал» ўйинчилари билан. Бундай маънодор «смайллар» ОАВ учун лаззатли озуқа, Хавьер Тебас манзилига эса Мадриддаги сотиб олинган ҳакамлик учун аччиқ киноя.

Tiempo бутсалари хусусида яна шуни қўшимча қилиш жоиз, у юқори сифатли кенгуру терисидан тайёрланади. Маҳсулотнинг Legend-7 нусхасида илк марта Nike Flyknit технологиясидан фойдаланилди. Эндиликда пойабзалларнинг юқори қисми ҳар бир футболчининг оёқлари юзасига мослаша олади, вазни енгиллашган. Бутсанинг зарба берадиган қисми эса ҳар қандай чоклардан холи. Яъни, зарбалар таъсирида унинг «бурни» чўзилиб кетмайди. Хуллас, бутсаларнинг янги авлоди хизматга шай. Энди навбат футболчиларга!

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 00:47, 22.07.2017.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.