УЕФА Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасини Европа Лигаси финал учрашувида антидопинг қоидаларига амал қилмагани учун жазолади.
“Аякс”га қарши кечган финал (2:0) ўйинидан кейин жамоа ҳимоячилари Дейли Блинд ва Фил Жонс допинг-назорат қоидаларига риоя қилмагани маълум бўлди. Натижада манкунианликлар 10000 евро, Блинд ва Жонс эса 5000 евродан жаримага тортилди.
Шунингдек, УЕФА Жонсни 2та ўйинга дисквалификация қилди. Энди у “Реал”га қарши кечадиган УЕФА Суперкубоги учрашуви ҳамда Чемпионлар лигасининг илк ўйинини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта илгари Эрик Байи ҳам УЕФА томонидан 3та ўйинга четлатилган эди.