«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 31 июль куни Испания судида кўрсатма берди.
32 ёшли футболчи солиқлар бўйича ҳеч нарсани тушунмаслигини, бу борадаги ишларнинг барчасини маслаҳатчиларига топширганини айтди.
"2014 йилда мен барча солиқларни тўладим. Мен солиқлар бўйича ҳеч нарсани тушунмайман. Мактабда 6-синфгача ўқиганман. Мен фақат футбол ўйнашни биламан. Шу туфайли ишларимни маслаҳатчиларимга юклаганман. Уларга яхши маош тўлайман. Агар улар ҳамма иш жойида эканини айтса, уларга ишонаман. Маслаҳатчиларим ўз ишини яхши бажармоқда» - деди Роналду Marca хабарида.
Футболчи 85 дақиқа давомида судья саволларига жавоб қайтарган. Marca нашри EFE манбасига таяниб ушбу кўрсатмалардан парча келтирди:
"Мен ҳар доим барча солиқларни тўлаб келганман, ҳар доим – Англияда ҳам, Испанияда ҳам. Мен шунчаки ҳеч нарсани яшира олмайман. Бу жуда кулгили чиқарди. Мен худди очиқ китобман. Оддий мисол, Forbes журнали мен қанча даромадга эга эканимни жуда яхши билади.
– Жаноб судья, мен кўзингизга қараб туриб ҳақиқатни гапирмоқдаман. Агар сизни алдаётган бўлсам, мени яна бир марта чақиринг ва жазога тортинг. Мен ҳар бир мамлакатда одамларимдан солиқларни тўлаб боришини сўраганман.
– Ҳа, мен ҳаммадан ажралиб туришни истаганман, аммо бу фақат футбол майдонида, унинг ташқарисида эса худди сизлардек бўлишга ҳаракат қиламан.
– 2014 йилда даромадимдан ҳам кўпроқ солиқ тўлаган эканман.
– Биламан, жуда яхши пул ишлаб топаман, аммо ҳамма биладики, молиявий масалаларда мен тўғри иш олиб боришга ҳаракат қиламан. Шунинг учун ҳам ҳозир бу ерда нима қилаётганимни унчалик англай олмаяпман.
– Жорже Мендешнинг ихтисослиги – ўз мижозларига яхши шартнома таклиф қилиш. Шунинг учун ҳам унинг иши ҳаммани қониқтиради. У солиқ атамаларини ёки «Бекҳэм қонуни»ни тушуниши шарт эмас" - деган Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси футболчини 14,7 млн евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбламоқда.