Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

Бугун 4 ўзбекистонлик ЖЧ финалида 4 нафар кубалик боксчига қарши жанг қилади

Баҳо:
+ | -

Бугун — 2 сентябрь куни Германиянинг Ҳамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича навбатдаги Жаҳон Чемпионати беллашувлари ўз якунига етади.

Унинг финалига 4 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келди. Солиштириш учун: 2 йил аввал Қатарда ўтган Жаҳон Чемпионатининг финалларида ўзбекистонликлар сони 3 нафарни ташкил қилганди.

ЖЧ финалига энг кўп Кубадан боксчи етиб келди — 7 нафар. Ўзбекистон бу борада иккинчи кўрсаткич қайд этган, қўшни Қозоғистоннинг 3 нафар чарм қўлқоп устаси олтин медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон 3 та олтин ва 2 та кумуш билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган, 3 та олтини бор Куба 2-ўриндан жой олганди. Қозоғистон термаси 1 та олтин билан 4-поғонадан жой олган. Кучли учликни 2 та олтин билан Франция якунлаганди.
Қуйида финалларда жанг қиладиган ўзбекистонлик спортчиларнинг рақиблари ва тўқнашувларнинг тахминий вақти тақдим этилган.

21:00 — Ҳасанбой Дўстматов — Йоан Аргилагос (Куба) — 49 кг
21:20 — Жасур Латипов — Йосбани Веитиа (Куба) — 52 кг
22:20 — Иқбол Холдоров — Энди Круз Гомес (Куба) — 64 кг
22:40 — Шаҳрам Ғиёсов — Рониель Иглесиас (Куба) — 69 кг

Бокс бўйича ЖЧ беллашувларини ўзбекистонликлар учун UzReport телеканали намойиш этмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:21, 02.09.2017.
Ўқилди: 9524 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик