Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Asian Fight Маҳмуд Муродовга бир тийин ҳам бермади, аммо у ваъдасининг устидан чиқди

Баҳо:
+ | -

Тошкент мезбонлик қилган Asian Fight турнирида жанг қилган ва озарбайжонлик рақибини нокаутга учратган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов Бухородаги болалар уйига ташриф буюрди ва хайрия қилди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълумот берди.

Аввалроқ Маҳмуд Муродов Asian Fight турниридан оладиган гонорарини меҳрибонлик уйига тақдим этиши ҳақида айтиб ўтганди. Бироқ мусобақа ташкилотчилари унга бир тийин ҳам бермагани маълум бўлди. Бунгача ташкилотчилик қониқарсиз кўринишда бўлгани ҳақида мақолалар чоп этилганди.

"Бугун ваъдамга биноан Бухородаги болалар уйига келдим. Чунки Asian Fight турниридан олган гонораримни болалар уйига хайрия қилишни ваъда қилгандим. Мен доимо сўзимда тураман.
Болакайларга ёрдам бериш имкониятим борлигидан хурсандман. Улар чиндан ҳам ғамхўрлигимиз ва эътиборимизга муҳтождирлар. Мен Asian Fight учун бир тийин ҳам олганим йўқ. Лекин, ваъдамни бажардим. Бу каби ишларни яна узоқ йиллар давомида қилмоқчиман.

Агар кимдир кўмакка муҳтож бўлса, уларга ёрдам бериш керак, менга шундай ўргатишган.
Савоб иш қилсанг, Худо сенга икки баробар қилиб қайтаради. Менда ҳам шундай бўлди. Мен муҳтожларга ёрдам беришга ҳаракат қилдим, Худо эса мени янада кўпроқ мукофотлади.
Бу билан мақтанмоқчи эмасман. Орамизда шундай ишларни қила оладиганлар етарлича. Шунчаки, ишонинг, болалар кўзидаги қувончни кўрсам, кучимга куч қўшилади. Уларга нисбатан бефарқ бўлманг, савоб иш қилинг" - деди Маҳмуд Муродов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:30, 15.09.2017.
Ўқилди: 9582 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик