Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

“Манчестер Юнайтед” ўтган мавсум рекорд миқдорда даромад кўрди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, “қизил иблислар” 2016–2017 йил мавсумида 581 млн фунт даромад топган. Соф фойда эса 80.8 миллионни ташкил этади.

Ушбу кўрсаткич 2015/16 йил мавсумида 515,3 миллион, соф фойда 68,9 миллионни ташкил этганди. Жамоа ўтган мавсумда аввалгисидан 66 миллион кўпроқ даромад топишга эришган, соф фойда орасидаги фарқ эса 11,9 миллионга тенг.

“Манчестер Юнайтед”нинг маошлар ҳақидаги баёнотига кўра 263.5 млн фунт, яъни, ўтган мавсумдагига қараганда 31.3 миллионга кўпроқ эканлиги ҳам маълум бўлди. “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-Лигаси жамоалари орасида футболчиларига энг кўп маош тўлаётган жамоа ҳисобланади.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” қарзларини ҳам камайтиришга эришди. Жамоа эгаси ҳисобланмиш, Глейзерлар оиласи қарзларини 2005 йилда жамоани сотиб олганидан кейин 260.9 миллиондан 213.1 миллионга камайтирди.

“Қизил иблислар”нинг умумий фойдаси мавсум якунига кўра, 585 миллион фунтгача ошиши кутилмоқда.

“МЮ” 1992/93 йилдан бери совринлар орқали 1 миллиард фунт ишлаб олган илк жамоа бўлганди. Маълумот учун, “Forbes”нинг янги кўрсаткичларига кўра, “Манчестер Юнайтед” дунёнинг энг бой жамоаси ҳисобланади.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 13:49, 26.09.2017.
Ўқилди: 5410 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.