Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

“Top Rank” Фазлиддин Ғойибназаровга “енгилмас рақиб”ни рўбарў қилмоқда...

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров жорий йилнинг 9 декабрь куни фаолиятидаги тўртинчи жангидаги рақиби ўзгарганлиги ҳақида хабарбергандик.
Аслида режага кўра, Ғойибназаровнинг шу кундаги рақиби россиялик Андрей Климовга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин кутилмаганда 35 ёшли Климов ҳамда унинг жамоаси режасини ўзгартириб, Фазлиддин билан жанг ўтказмаслигини маълум қилганди.
Аммо таниқли бокс промоутери Боб Арум бошчилигидаги “Top Rank” компанияси Фазлиддин Ғойибназаровга янги рақиб топиб берди. Унга кўра, Фазлиддин 9 декабрь куни америкалик 24 ёшли боксчи Стивен Ортизга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Стивен Ортиз фаолияти давомида 7 марта жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Икки бор рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.
Шунингдек, Ортиз сўнгги жангини шу йилнинг 24 июнь куни Тайром Жонсга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалабага эришганди.
Фазлиддин Ғойибназаров ва Стивен Ортиз ўртасидаги 8 раундлик жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида қад ростлаган Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади.
Таҳририятимиз барча бокс мухлислари номидан Фазлиддин Ғойибназаровга омад тилайди!
Олға, Фазлиддин!

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 20:21, 09.10.2017.
Ўқилди: 28394 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.