Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Превью. «Насаф» - «Динамо»

Баҳо:
+ | -

Шу ҳафтанинг 20-21 октябр кунлари мамлакатимиз футбол ишқибозлари олий лиганинг қизиқарли учрашувларига гувоҳ бўлишади.

Жумладан, олий лига 25-тури доирасидаги “Насаф” - “Динамо” учрашуви ҳам ана шундай учрашувларнинг биридир.

ЎзПФЛ 25-тур

“Насаф” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд)

20.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошк.вил.) Султонмурод Улфатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Бу жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

“Насаф” мана етти учрашувки, зафарли одимларини давом эттириб келмоқда. “Аждарлар” чемпионатдаги кейинги кетма-кет олти учрашувда ғалабага эришишди. Бу учрашувларда ўз дарвозасидан биронта тўп ўтказиб юборишмади. Бу билан айтмоқчимизки, “Насаф” футболчиларининг айни пайтдаги  кайфиятлари аъло даражада.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  37 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 52:35га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 13 май куни Самарқандда ўтказган. Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланган. 2016 йилги мавсумда “Динамо” олий лигада иштирок этмаган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган. Икки учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган уч учрашувда кучлар тенг келган.

Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 46та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик  “Насаф” томонида 31:15.

Эътиборингизга,  Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

19.06.2015. “Насаф” – “Динамо” 2:0
15.03.2014. “Насаф” – “Динамо” 1:0
20.06.2013. “Насаф” – “Динамо” 3:2
21.11.2012. “Насаф” – “Динамо” 2:1
30.07.2011. “Насаф” – “Динамо” 0:1

“Динамо” сўнгги бор 2011 йили Қаршидан уч очко билан қайтган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” ҳозиргача йигирма тўрт учрашув ўтказди. Уларнинг ўн бештасида ғалаба, икки учрашувда дуранг ва етти учрашувда мағлубиятга учраган. Очколари сони 47та. Турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди.

“Динамо” жамоаси йигирма тўрт учрашувдан сўнг 26 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Ўтган учрашувларнинг олтитасида ғалаба, саккизтасида дуранг ва ўн учрашувда мағлубиятга учраган.

Мазкур жамоалар ана шундай кўрсаткичлар билан ўзаро учрашувга етиб келишди.

Жамоалар тўпурарлари

“Аждарлар” ҳозиргача рақиблари дарвозасини 44 марта ишғол қилган. Шулардан биттасини  автогол ташкил қилади. Жамоамиз тўпурарлар рўйхатида Драган Черан карвонбошилик қилмоқда. Бу ҳужумчимиз шу пайтгача рақиблар дарвозасига 13та гол киритган.

“Динамо” жамоасининг футболчилари бу йилги чемпионатда рақиблари дарвозасига жами 19та гол киритишди. Шулардан биттасини  автогол ташкил қилади. Айни пайтда жамоа тўпурарлар рўйхатини Амиржон Сафаров бошқариб бормоқда. Бу футболчи ҳисобидаги голлар сони - 4та.

Учрашув ҳакамлари ҳақида

“Насаф” – “Динамо” учрашувини ФИФА ҳаками Виктор Серазетдинов бошқарадиган бўлди. Қанотларда унга Андрей Цапенко ва Султонмурод Улфатовлар ёрдам беришади.

Учрашувда захира ҳаками сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Учрашувдаги ҳакамлар ишини Сайфиддин Ирматов назорат қилади.

Ушбу учрашувга ПФЛ вакили сифатида Роман Черников ташриф буюради.

Виктор Серазетдинов бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Яъни, битта кубок баҳси ва битта чемпионат учрашуви. Бу учрашвларнинг биттасида дуранг ва бир учрашувда ғалаба қозонган.

Ўринбосарлар ҳақида

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 19 октябр куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.

Ёшларимиз мана 10 учрашувки майдонни мағлубиятсиз тарк этишмоқда. Улар 24 учрашувдан сўнг 38 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

“Динамо” ёшлари эса 24 учрашувдан сўнг 18 очко билан 15-ўринни эгаллаб туришибди.

“Насаф” – “Динамо” учрашувига марҳамат қилинг, азиз футбол ишқибозлари!

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 15:17, 18.10.2017.
Ўқилди: 2410 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.