Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Марибор”га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Марибор”ни 7:0 ҳисобида ютганимиздан кейин мухлислар рақибдан қўрқишмаётган бўлишлари мумкин. Аммо менинг вазифам жамоани 100 фоиз ўйинга тайёрлаш ҳисобланади.
“Энфилд”даги мухлислар доим бирдам, бу эса бизнинг ҳар бир уй ўйинимизда катта кучга эга эканлигимиздан далолат беради.
“Марибор”га қарши учрашувда барчаси яхши ўтди. Биз тезкорлик билан биринчи иккинчи ва учинчи голларни урдик. Лекин “Тоттенхэм”га мағлубиятга учрадик. Нима бўлганда ҳам “Марибор” ўз кучи билан ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
Деян Ловрен ва Филиппе Коутиньо ўйинга тайёр бўлиши ҳақида ҳозир ҳеч қандай янгилик айта олмайман.
Роберто Фирминьо “Хаддерсфилд”га қарши ўйиндан кейин ўзини бироз ёмон ҳис этди, шу сабабдан у машғулотларда эҳтиёт бўлиши керак. Таркиб ҳақида эса сўнгги қарорни қабул қиламан”, – дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Марибор” ўйини бугун, Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.