“Тоттенхэм” клубининг жанубий кореялик ҳужумчиси Сон Хён Мин “Кристал Пэлас”га қарши учрашув (1:0) дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйлайманки, ғалабага чиндан ҳам лойиқ эдик. Терма жамоалар ўйинига қадар очко ишлаб олганимиз яхши бўлди. Энди бугун қолган ўйинларни қизиқиб томоша қиламан”, – дейди Мин.
Маълумот учун, “Тоттенхэм” кейинги учрашувни 18 ноябрь куни “Арсенал”га қарши ўтказади.