Швеция миллий чемпионатида муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритган "Мальмё" клубини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланган «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович иштирок этди.
36 ёшли футболчи кубок билан майдонга чиқиб келди ҳамда "Мальмё" сардори Маркус Розенбергни ғолиблик шоҳсупасига таклиф қилди. Шоҳсупага ёнига келган Ибраҳимович Кубокни Швеция футбол федерацияси Карл-Эрик Нильсонга бериш ўрнига, ўзи уни ғолиб жамоа сардорига топшириб қўя қолди. Швеция футболи раҳбарлари Ибраҳимовичнинг ортида келганча бир четда қолиб кетишди. Мусобақа регламентига кўра чемпионлик кубогини мамлакат футбол раҳбари топшириши керак эди.