Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Барселона» футболчиси жиддий жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” клубининг Матбуот хизмати бугун, каталониялик мухлислар учун ёқимсиз хабарни етказди.

Унга кўра, Аргентина ҳамда Нигерия терма жамолари ўртасида бўлиб ўтган кечаги учрашув (2:4) да аргентиналиклар таркибида Хавьер Маскерано жароҳат олган.

Маълум бўлишича, 33 ёшли футболчи учрашув вақтида орқа оёқ мушакларини жароҳатлаб олган. Тикланиш учун эса камида 4 ҳафта вақт кетади.

Таъкидлаш жоизки, Маскерано ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилганди.

Эндиликда, “Барселона” “Мурсия”, “Ювентус” ва “Спортинг” клубларига қарши ўйинларда Маскерано хизматларидан фойдалана олмайди.

Манба: fcbarcelona.com
Киритилди: 20:52, 15.11.2017.
Ўқилди: 9822 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик