Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Англия билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан кейин ўзига хос саргузаштни бошдан кечирди. У америкалик қўшиқчи Дема Ловато ва англиялик тележурналист Лейла Анна-Ли билан учрашди. Улар бирга суҳбатлашишди, тушлик қилишди ва рақсга тушишди.
Бразилиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дўстлари билан тушган суратини жойлади ва уни шундай изоҳлади: “Булар менинг қиз ўртоқларим”.