Кириш Регистрация

Ибрагимович 216 кундан сўнг майдонга қайтди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Ньюкасл”га қарши учрашув (4:1) да захирадан майдонга тушди.

36 ёшли швециялик футболчи ўйиннинг 77-дақиқасида Антони Марсьяльни алмаштирди. Гап шундаки, Ибрагимович 7 ойдан сўнг аниқроғи, 216 кундан сўнг илк марта бугун майдонга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, Златан апрель ойида “Андерлехт”га қарши учрашув (2:1) да тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққанди.

“МЮ” жароҳат олган бўлишига қарамай, Ибрагимович билан август ойида бир йиллик шартнома имзолаганди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 01:47, 19.11.2017.
Ўқилди: 4405 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.