Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду АПОЭЛга қарши учрашув (6:0) да қизиқ холат гувоҳига айланди.
Гап шундаки, стадионга келган мухлислардан бири танасининг орқасига “Роналду – 7” сўзини татуировка қилиб чиздирганини Роналдуга кўрсатган.
Роналду эса бунга жавобан ўйиндан сўнг ушбу мухлис билан шахсан учрашиб, унга ўзининг кичик совғасини топширган.
Маълумот учун, Роналду АПОЭЛ дарвозасига иккита гол урди.