"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 14-турида "Уотфорд" билан учрашувдан (4:2) сўнг жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг бутсаси ҳақида ҳазиллашди.
Ушбу ўйинда Лукаку гол ура олмади.
"Лукаку яхши бутса ишлаб чиқарувчиси билан шартнома имзолаши керак. Айни пайтда унинг бирон бир бренд билан шартномаси йўқ, шунинг учун у қора бутсада ўйнамоқда.
Агар беҳазил гапирсак, у жамоа учун қойилмақом ўйнамоқда. Мен уни фойдалана олмаган имкониятлари учун ҳеч қачон айбламайман. У ақлбовар қилмас профессионал", - дейди Моуриньо.