Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Миллий чемпионатимиз клублари шифокорлари Қатарда малака оширишади

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилади. 

Семинар давомида “Aspetar” тиббиёт маркази мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари шифокорларига спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилади. 

Ушбу семинар шу йилнинг 17 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Қатарга ташриф давомида Умид Аҳмаджонов “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида бўлиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишган ҳамда ушбу марказнинг Ўзбекистон футболи учун фойдали жиҳатларини яқиндан ўрганган эди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:13, 07.12.2017.
Ўқилди: 2241 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик