"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ўйинчиси, Уэльс терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Райан Гиггз терма жамоани бошқариш нияти ҳақида расман эълон қилди.
"Мен "Манчестер Юнайтед"да, Уэльс термаси сафида ўйнаганман, албатта булар мен ишлашни ҳохлаган иккита жой. Мен ҳали Уэльс футбол федерацияси билан гаплашмадим, аммо бу менга қизиқ", - дейди Гиггз.
Аввлроқ, Уэльс термасини бошқаришга Тони Пьюлис, Крейг Беллами ва Тьерри Анри ҳам қизиқаётганлари хабар қилинган эди.