Лацио” вакили Сергей Милинкович-Савич А Сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади, аммо у Поль Погбанинг изидан боришга етадиган даражада яхшими? Goal нашри “Манчестер Юнайтед” 100 миллион еврога сотиб олишни истаётган футболчи ҳақида муҳокама қилди.
Сергей Милинкович-Савич 2015-йил 5-июлида “Фиорентина” билан шартнома имзолади. Клубнинг спорт ишлари бўйича директори Даниеле Праде дастлаб “Генк” ярим ҳимоячисининг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилишдан бош тортган эди.
“Биз бировдан бу ерга келиш учун ўтиниб сўрамаганмиз” – маълум қилди Праде. “Сергей биздан тиббий кўрикни кечиктиришни, сабаби у қаллиғи билан гаплашиб кейин қарор қабул қилишини айтди.”
“Бироқ бу биз учун эмасди. Агарда унинг майдон ташқарисида ҳал қилиши керак бўлган муаммолари бўлгач, биз бир қадам орқага ташладик ва бас дедик.”
Кейин у “Лацио” билан шахсий шартномаларни келишиб олганини ва ўзини айбдор эканлигини айтди. Бу орада унинг “Рома”га ўтиши ҳам мумкин эди. Жахли чиққан Праде футболчини қўшиб олишга қизиқиш билдирмади.
“Унинг ишончи комилмасди, иккиланарди ва биз 20 яшар болакайнинг атрофида ўралашиб юришни истамасдик.”
Аммо "бинафшаранглилар" озгина сабр ва тушунишни кўрсатмади ва Милинкович-Савич “Фиорентина” сафида 2016-йил январида ўз дебютини ўтказди.
Праденинг айтишича, у Флоренцияга келган вақтида жуда ёш бўлган. Сўнгги икки йилда “Лацио”нинг А Серияга қайтишида муҳим қисмни ўйнаган футболчи жамоа билан ўтган мавсумда 5-ўринда, иккала Милан клубларини ортда қолдирган ҳолда етиб келишди. Шунингдек, Италия Кубогининг финалига чиқишди ва Италия Суперкубогида “Ювентус”ни енгишди. Милинкович-Савич эса Европанинг элита жамоалари диққатини ўзига тортди.
“Лацио” эса унинг товон пулини ...