Англия премьер-лигасининг 19-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Лестер" меҳмони бўлди.
Баҳснинг 27-дақиқасида Жейми Варди мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Хуан Мата ўйин қаҳрамонига айланиши мумкин эди: у 40 ва 60-дақиқаларида "Лестер" дарвозасига 2 марта йўл топди ҳамда "МЮ"ни олдинга олиб чиқди.
Аммо қўшиб берилган дақиқалар тугашига 2 сония қолганида Магуайр меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, рақибни 2 очкодан маҳрум қилди. Дарвоқе, "тулкилар" баҳснинг сўнгги 20 дақиқасини бир киши кам бўлиб ўйнаганини таъкидлаш лозим.
Шу тариқа, "МЮ" 42 очко пешқадам "Манчестер Сити"дан нақ 13 очко ортда қолиб кетди.
АПЛ, 19-тур
Лестер – Манчестер Юнайтед 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 27 Варди, 1:1 – 40 Мата, 1:2 – 60 Мата, 2:2 – 90 Магуайр.
Лестер – Шмейхель, Симпсон (Амарти, 57), Морган, Магуайр, Фукс, Ндиди, Иборра (Окадзаки, 67), Маҳрез, Грэй (Чилуэлл, 80), Олбрайтон, Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Смоллинг, Жонс, Янг, Погба, Матич, Мата (Мхитарян, 83), Лингард (Эррера, 76), Марсьяль (Рэшфорд, 71), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Линделеф (34), Матич (47), Олбрайтон (54), Амарти (69), Маҳрез (81).
Четлатиш: Амарти (73).