Кириш Регистрация
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм 3-1 Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано 1-3 Осасуна
24/01 19:00 Комо 6-0 Торино
24/01 20:00 Хитой 0-4 Япония
24/01 20:00 Бёрнли 2-2 Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм 2-1 Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити 2-0 Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия 3-2 Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина 1-2 Кальяри
24/01 22:30 Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут 3-2 Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта
26/01 00:45 Рома - Милан
26/01 01:00 Алавес - Бетис

Умид Аҳмаджонов футболчилар қанча пул топишига ва хорижга нега айнан Шодиев билан боришига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов катта маош олаётган футболчиларни ўз устида ишламай қўйганликда айблади.

Улар катта ойликдан ташқари кўтарма пулларини ҳам қўлга киритади, бироқ халқ учун ўйнамайди, деб айтиб ўтган «Газета.uz» нашридаги интервьюсида.

 

Кўп футболчилар янги клубга ўтаётганда катта миқдорда кўтарма пули олади. Бу шунчаки шартномага қўл қўйгани учун бериладиган пул. Футболчиларнинг трансферлари учун клублар 200—400 миллионлаб сарф этади.

Мана шу футболчилар 15—20 миллион сўм ойлик-маош олади. Одамлар бу каби катта пуллар ҳақида ҳатто билмайди ҳам. Ваҳоланки, футболчилар ўз устида ишлаши, халқ олдида бунга жавоб бериши керак. Бу уларнинг вазифаси.

Бироқ бизнинг футбол халқ учун эмас, футболчиларнинг ўзи учундек таассурот уйғотади. Системани ўзгартириш керак. Биз уларни уйғотмоқчимиз. Яхшиси олдин меҳнат қилсин, югурсин, халқ меҳрини қозонсин. Улар нима қилишяпти? Яхши пул олади, 10—15 кун хорижда йиғин ўтказади ва яна шу руҳда ўйнайверади. Тартиб-интизомнинг бўлиши шарт.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

Аҳмаджонов ЎФФ тепасига келиши олдидан, фаолиятини «Пахтакор» футбол клубида бошлаганди. Кейинроқ у хорижий сафарларга шу клуб президенти Бобур Шодиев билан бирга борадиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Футбол клубини молиялаштириш осон иш эмас. Масалан, Шодиев «Пахтакор»ни ўз ҳисобидан молиялаштиради. Шодиевлар мамлакатнинг ҳақиқий ватанпарварлари. Нега мен халқаро учрашувларга айнан Бобур Шодиев билан бирга бораман? Чунки унинг бутун дунёда обрўси бор. Биз бошқа мамлакатда бўлаётганимизда, уларнинг савиясида тура олишимиз муҳим. Биз бу каби ҳамфикрларимиз билан ғурурланишимиз керак.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 14:10, 26.12.2017.
Ўқилди: 13590 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.