2018 йилги мавсум регламентида Суперлига ва Про-лига клубларидан олинадиган маблағлар аниқ кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, 2018 йилнинг 1 февралига қадар Суперлига клублари ПФЛга 500 000 000 (беш юз миллион сўм), Про-лига жамоалари эса 40 000 000 (Қирқ миллион сўм) бадал пули тўлашлари керак.
Ушбу маблағлар биринчи навбатда мусобақаларни ўтказиш, спорт инвентарлари ва зарурий техник воситаларни харид қилиш, клубларнинг турли ёшдаги жамоалари ўртасида Республика биринчиликларини ўтказиш,илмий-методик қўлланмалар нашр этиш, чемпионат учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар, назоратчилар, комиссарлар маошларини тўлашга сарфланади.
Бадал пуллари миқдорини белгилашда янги мавсумда жамоалар сони қисқаргани, учрашувлар сони эса кўпайгани ҳам инобатга олинган.