"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Андер Эррера АПЛнинг 22турида "Эвертон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Марсиалнинг голигача ҳам гол уришимиз мумкин эди. Мен яхши зарба бердим, Погба ва Лингардда ҳам яхши имконият бўлди, адашмасам. Икинчи бўлимда, Лингарднинг фантастик голидан аввал Матада ҳам имконият бўлди. Биз кўп вазиятлар яратдик.
Биз кўп сонли яримҳимоячилар билан ўйнадик, аммо бошқа ўйинларда янада кўпроқ вингерлар керак бўлади. Бизда фантастик таркиб бор, шунинг учун ютқазсак ёки дуранг ўйнасак - баҳона қидирмаслигимиз керак", - дейди Эррера.