Кириш Регистрация

Рустам Толибжонов: "Жорий йилда болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган"

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда болалар ва оммавий футболни ривожлантириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан бир қатор мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар ташкил этилмоқда. 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Техник ривожлантириш бошқармаси директори Рустам Толибжонов болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган йилда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш борасида бир қатор мусобақалар ташкил этилиб, турли тадбирлар ўтказилди. Биргина мисол келтирадиган бўлсак, декабрь ойида Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларида "Келажак умидлари" деб номланган тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда ЎФФ вакиллари ва машҳур футболчилар иштирок этиб, келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилди.

2018 йилда ҳам бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирларга республикамизнинг барча ҳудудларидаги 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар жалб қилинади.

Бундай мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, турли ёшдаги терма жамоалар учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор ҳудудий ва ЎФФ селекционерлари мазкур тадбирларни кузатиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, бундай тадбирлар орқали мамлакатимиздаги ўғил ва қиз болаларни футбол билан тизимли равишда шуғулланишга жалб қилиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур мусобақалар ҳакамлар учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади. Учрашувларни бошқариб боришга жалб қилинган ҳакамлар фаолияти инструкторлар томонидан баҳолаб борилади ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳакамлар савиясини янада ошириш учун тегишли кўрсатмалар берилади.

Йил давомида ўтказиладиган мусобақалар учун бутун республика бўйлаб спорт мажмуалари ва майдонлар беғараз тақдим қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари сифатида тўплар, спорт либослари, фахрий ёрлиқлар тақдим этилади. Шунингдек, мусобақа ғолибларига Кубоклар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилиши режалаштирилган", - дейди ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси директори.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:20, 08.01.2018.
Ўқилди: 2481 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6136]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4531]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4449]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3878]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3652]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3543]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3136]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2762]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2628]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1999]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.