“Арсенал”нинг янги хариди Пьер-Эмерик Обамеянг Лондон клуби билан шартнома имзолагандан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ваниҳоят! Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Эндиликда Мхитарян билан бир жамоадаман. Бу ажойиб жамоада эканлигимдан бахтлиман. “Арсенал”нинг тарихи буюк. Лондонда буюк футболчилар тўп тепишган. Масалан Тьерри Анри. У барча ҳужумчилар учун наъмунадир. Анрида менга ёқадиган энг яхши ҳислат бу камтарлик ва кўп голларни кирита билиш. У ҳақиқатдан ҳам ҳар томондан ўрнак учун наъмуна. Унга ўхшаш учун кўп ишлашим керак ва мен бунга ҳаракат қиламан.
Менинг ўйин услубим? Тезкорман, Анри билан ўхшаш тарафларимиз кўп. Лекин яна бир марта такрорлайман мен жуда кўп ишлашим керак”, - дейди Обамеянг.