Sky Sports журналисти Гильем Балаге "Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Поль Погбанинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Реал" бундан ҳам муҳимроқ трансферларга сарфлаганидан сўнг, Погбани сотиб олиш учун унда пул қолмайди. Перес бу вариантни кўриб чиқмаётгани ҳақиқатга яқинроқ.
Азар, Куртуа ёки Де Ҳеа – айни пайтда "Реал"нинг асосий трансфер нишонлари. Булар сафига ЖЧ-2018 давомида яна кимдир қўшилиши мумкин. "Реал" мана шундай ишлайди.
"Реал" ва Погба ўртасидаги қизиқ воқеани айтиб бераман. Погба 2012 йилда "МЮ"ни тарк этишга қарор қилганида, унга "Реал" ёшлар жамоасидан 100 минг евролик таклиф тушган. Ўшанда ёшлар мураббийи Пересга: "Унинг нархи 100 миллионга етганида менга олиб келинг" деган.
Ҳозир Погба 100 миллиондан ортиқ туради, аммо у "Реал"нинг келгуси мавсум учун режаларига кирмайди", - дейди Балаге.