«Севилья» клуби бош мураббийи Винченцо Монтелла ЕЧЛ 1/8 финал «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши ўйин борасида гапириб ўтди.
«Етарлича хавфли вазиятларни яратдик ва битта ёки иккита гол уришимиз мумкин эди. Жуда ҳам аламлиси ҳисобни оча олмадик, аммо ўз ўйинимиздан мамнун бўлсак арзийди.
Ушбу натижа билан кейинги босқичга ҳар қандай жамоа чиқиши мумкин, кўрамиз яқин икки ҳафта ичида нималар юз берар экан. Энди «Атлетико» ҳақида ўйлашимиз лозим.
Де Хеа ажойиб ўйин ўтказди. Мен унинг сэйвларининг видеотакрорини кўрмадим, аммо у бугун зўр ўйнади.
Бутун ўйинни юқори суръатда ўтказиб бўлмайди. Бугун биз ақлли ва сабрли ўйинни кўрсатдик, баъзида биз тезроқ ўйнашимиз керак эди. Ўйинчилар хотиржамликка берилишмади ва диққатини фақатгина футболга қаратган эди.
«Севилья» гол уриши керак эди, аммо бунинг ҳар доим ҳам иложи бўлавермайди. Биз «МЮ» жамоасини ютиб кейинги босқичга йўл олишга уриниб кўрамиз», - дейди Монтелла.