Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

11 март сири — Неймар ҳаммасини режалаштирганми?

Баҳо:
+2 | -

“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар “Марсель”га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганидан сўнг мухлислар, мутахассислар ва футболчилар орасида турли мушоҳадалар бошланди. Бу борадаги энг қизиқ мушоҳада эса унинг синглисига берган ваъдаси билан боғлиқ.

Гап шундаки, айримларнинг фикрига кўра, Неймар 11 мартга яқин жароҳат олишни ўзи истаган экан.

Энди бундай хулосага сабаб бўлаётган гап-сўзларни изоҳлаймиз.

Миш-мишларга қараганда, Неймар синглисига туғилган кунида доим ёнида бўлишга ваъда берган. Доим ваъдасининг устидан чиқиб келган Неймар Европага келгач танг аҳволда қолади. Аммо тез орада буниям чорасини ўйлаб топди. 2014-2015 йиллардаги мавсумда 11 мартга яқин Неймар “Барселона” таркибида рақиб жамоа ўйинчисига атайлаб қўполлик қилади ва қизил карточка билан сийланади. Натижада у 11 март кунги ўйинда майдонга тушолмаслигини инобатга олиб, синглисининг таваллуд кунини нишонлашга қарор қилади. Тасодифни қарангки, келаси мавсум 11 март арафасида ҳам айнан шу ҳолат такрорланади. “Барселона” майдонда, Неймар эса зиёфатда...

Учинчи мавсум 2017 йилда мартнинг 11 санасига яқин қолганида эса у жароҳат олди ва майдонга тушмаслигини билдирди. Оёғида жароҳати бор Неймар бу гал ҳам зиёфатда эди...

Неймарнинг жорий мавсум 11 мартга яқин жароҳат олгани эса юқоридаги шубҳа-гумонларга асос бўлган. “Марсель” ҳимоячиси Амавининг фикри эса янаям диққатингизни тортади: “Неймар ҳар гал тўпни олганида ортиқча уринмас, шунчаки бизни кутарди. Эътибор бериб қарасангиз, у бизнингунга қарши қоида бузишимизни истаётганини сезасиз”.

Эҳтимол, бу шунчаки тасодифдир, аммо бундай тасодифлар доим эътиборингизни тортиши шубҳасиз.

 

Манба: penalti.uz
Киритилди: 17:46, 28.02.2018.
Ўқилди: 19312 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.