Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Брайтон”дан учралган мағлубиятга изох берди.
“Жуда ҳам ёмон ўйнадик, бир томондан мотивация етишмади. Лекин иккинчи бўлимда яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.
Ўтган ҳафтадаги воқеалардан сўнг тикланиш қийин бўлди. Олдимизда ҳали яна қийин синовлар кутиб турибди.
Кучли тўртталикка кириш ҳақида.
“Бу қийин вазифа, чунки “Арсенал” қолганлардан катта фарқ билан ортда қолиб кетган. Бизга бир жамоа эмас, балки икки жамоанинг мағлубиятлари керак. Лекин ўзимиз ҳам ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз шарт.
“Милан”га қарши ўйин ҳақида.
Руҳан ва жисмонан бу ўйинга тайёрланиш лозим. Бугун худди чарчаган жамоалар каби ҳаракатландик. Пайшанба кунги ўйинда кўп куч сарфлаганимиз бугунги ўйинда яққол кўзга кўринди. Аммо олдиндаги ўйинларга тайёр бўлиб майдонга тушамиз”, — деди Венгер.