Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЕЧЛ. «Реал» яна ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида "ПСЖ" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги жавоб баҳсида оз бўлса-да интрига сақланиб турганди. Парижликлар чорак финалга чиқиш учун ўз уйларида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишлари талаб этиларди.

Кўпчилик ўйин бошиданоқ Эмери шогирдларининг олдинга ташланишини кутган бўлса керак, аммо мезбонлар бунга шошилишмади. Мезбонлар тўпни назорат қилиб, аста-секин "Реал" дарвозаси томон яқинлашиб келишди. Биринчи бўлим сўнгида Мбаппе ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди. У қулай вазиятда очилган Каванига пас бериш ўрнига ўткир бурчак остида ўзи зарба беришга қарор қилди. Кейлор Навас зарбани қайтарди.

Иккинчи бўлим бошида, ниҳоят, "ПСЖ" таваккал қилиб олдинга ташланса керак деган фикрлар йўқ эмасди. Аммо Алвес майдон марказида Асенсиога тўпни олдириб қўйди. Мадридликлар қарши ҳужум ташкил қилишди ҳамда Васкеснинг узатмасидан кейин Роналду бош билан дарвозани забт этди.

Баҳснинг 66-дақиқасида Верратти ҳакамни ҳақорат қилди ва сариқ карточка олди. Марко ҳисобида биринчи бўлимда олинган "сариқ" бор эди. Натижада ярим ҳимоячи майдондан четлатилди. Шунга қарамай, "ПСЖ" орадан 5 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бунда парижликларга омадли рекошетлар қўл келди.

Учрашувга интрига қайтагандек бўлди. Аммо 80-дақиқада Каземиро уни "кўмиб" қўйди. Бразилиялик футболчининг жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбаси рекошет орқали тўрга бориб тушди.

Шу тариқа, "Реал" иккинчи ўйинда ҳам "ПСЖ"ни мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 1:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 51 Роналду, 1:1 – 71 Кавани, 1:2 – 80 Каземиро.
ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Маркиньос, Верратти, Мотта (Пасторе, 59), Рабьо, Ди Мария (Дракслер, 76), Мбаппе (Диарра, 85), Кавани.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Васкес, Ковачич (Кроос, 71), Каземиро, Асенсио (Иско, 82), Бензема (Бэйл, 76), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Верратти (20), Ковачич (32), Рамос (78), Кавани (84).
Четлатиш: Верратти (66).
Дастлабки ўйин — 1:3

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:40, 07.03.2018.
Ўқилди: 11674 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик