Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Ливерпуль” – “Порту” учрашуви якунига етди. Мазкур ўйиннинг тақдири деярли Португалияда ҳал этиб бўлинганди.
Аммо шунга қарамай, Юрген Клопп шогирдлари бугун кучли таркиб билан майдонга тушишди. Лекин негадир 90 дақиқа кечган ўйинда дарвозаларга гол урилмади ва якунда “Ливерпуль”ни қониқтирадиган 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Шу тариқа, “Реал” ПСЖни Парижда мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олган бўлса, “қизиллар” дастлабки ўйиндаги йирик ғалаба эвазига мусобақадаги иштирокларини давом эттирадиган бўлишди.
ЕЧЛ, нимчорак финал.
Жавоб ўйини.
Ливерпуль Англия – Порту Португалия 0:0.
Ливерпуль – Кариус, Гомес, Матип, ван Дейк, Ловрен, Морено, Милнер, Джан (Клаван, 80), Хендерсон, Мане (Салах, 74), Фирмино (Ингз, 62), Лаллана.
Порту –Касильяс, Перейра, Фелипе, Рейес, Диогу Далот, Корона, Андре Андре (Сержиу Оливейра, 62), Оливер Торрес, Уорис (Рикарду Перейра, 68), Бруну Кошта, Браими, Абубакар (Гонсалу Пасиенсия, 80).
Огоҳлантиришлар:Андре Андре (34), Хендерсон (59), Диогу Далот (90).
Дастлабки учрашув: 5:0.