“Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чех “Уотфорд”га қарши учрашув (3:0) дан сўнг ўзининг АПЛдаги 200-қуруқ серияси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Оддий мавсумни ўтказмаяпмиз, биз ўзимизга қараб олшимиз керак эди, ҳафта ўртасида “Милан” устидан чиройли ва муҳим ғалабага эришдик. Назаримда бугунги ўйинда кучсизланиб қолганимиз сезилмади.
Трой Дини биринчи даврада пенальтидан гол урганди. Баъзан ички ҳиссиётлар менга ёрдам беради ва бугун барча ўй-ҳаёлларимни дарвозадан гол ўтказмасликка қаратгандим. Бугун барчаси ёқимли воқелар билан якун топди.
200 та қуруқ ўйин бу шахсан мен учун жуда катта шараф. 18 та ўйиннинг 9 тасида дарвозадан гол ўтказмадим.
Бироқ, қолган 11 ўйин омадсиз сериялар билан якун топди. Лекин асосийси бу жамоа ғалабаси, шунигг учун мағлубиятлардан қаттиқ хафа бўлдим”, – дейди Чех.