"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоа бош мураббийи Арсена Венгерни ҳимоя қилиб чиқди.
Франциялик мутахассис сўнгги пайтларда кўп танқидларга учрамоқда унинг истеъфоси кўп муҳокама қилинмоқда.
"Мен ҳақиқатан ҳам батиёрман, у тафайли шу ердаман. У менга қизиққан ва мен унинг учун ўйнашдан бахтиёрман", - дейди Обамеянг.
Эслатиб ўтамиз, габонлик 28 ёшли футболчи 31 январь куни 56 миллион евро эвазига дортмунднинг "Боруссия"сидан "Арсенал"га ўтган эди.