"Барселона" яримҳимоячиси Серхио Бускетс ЕЧЛ нимчорак финалида "Челси"га қарши жавоб учрашуви олдидан 2012 йилдаги ўйинни эслади.
2012 йилда ЕЧЛ яримфиналида "Челси" "Барселона"ни мағлуб этган.
"Ҳар бир ўйиндан ниманидир ўрганиш мумкин, ҳатто аввал бўлиб ўтган ўйиндан ҳам . Ўшанда ўйинни яхши бошлаган эдик, ҳисобда олдинад бораётган эдик, аммо танаффусга чиқиш олдидан гол ўтказиб юборган эдик.
Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, пенальти ишладик, аммо ундан фойдалана олмаган эдик. Баъзан тўп дарвозага умуман кирмайди. Футболда кучлилар ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди", - дейди Бускетс.