Испания чемпионатининг 29-тур доирасидаги ўйинларни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтадиган, "Реал" - "Жирона" ўйини якун ясаб беради.
www.uzreport.news сайти бўлажак ўйинга бағишланган қисқача превьюни эътиборингизга ҳавола этади.
Испания чемпионати, 29-тур
"Реал Мадрид" - "Жирона"
Ҳакам: Хесус Хиль Мансано
Жамоаларнинг биринчи тўқнашувида жироналиклар "бланкос" 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган. "Монтиливи" стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланган эди. Пабло Мачин шогирдларининг Мадридга уюштирган сўнги ташрифларида эса "Атлетико" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. Бир сўз билан айтганда Ла Лига дебютанти ўзига хос бир эртакка тушиб қолгандек ва бу эртакнинг якунида эса "Жирона" футболчилари кучли еттиликда мавсумни якунлашларини кўпчилик хоҳламоқда. Чунки бу Еврокубокларга йўлланма берувчи поғоналардан бири.
Бироқ уларнинг бугунги рақиби "Реал" клубини эса бу билан заррача иши йўқ. Зинедин Зидан шогирдлари чемпионлик пойгасидан чиқиб кетишган бўлсада, камида учинчи поғонани ўзларида сақлаб қолган ҳолда халқаро майдонда ҳам соврин ютишни ўз олдиларига мақсад қилишган. Кеча "Валенсия"нинг ғалабасидан кейин "қироллик клуби" вақтинчага яна тўртинчи поғонага тушиб қолишди. Лекин мадридликлар бу поғонани бугун қайтариб олишга ҳаракат қилишади.
Устига устак, "Реал" мухлислари биринчи даврадаги мағлубият учун ҳам реванш олинишини бугун интизорлик билан кутишмоқда.
ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР:
Жамоаларнинг биринчи расмий ўйини 2017 йил октябрь ойида бўлиб ўтган;
Жирона Ла Лига доирасида бир мавсумда "Реал"ни иккита даврада ҳам мағлуб этган иккинчи дебютант жамоага айланиши мумкин. Бунга қадар Реал Бургос (1990/91) бунга муваффақ бўлган эди;
"Реал" бу мавсус Каталония клубларига 4та ўйиндан 3тасида мағлуб бўлди.Бунга қадар мадридликлар бир мавсумда узоқ борса фақат битта ўйинда таслим бўлишган;
"Реал" ўз майдонидаги сўнги 4 ўйинда ғалаба қозонди ва 19та гол урди. Бу ўртача ҳисобда 4,75та гол демакдир;
"Жирона" 284 дақиқадан бери гол ўтказмай келмоқда. Бу уларнинг юқори лигадаги шахсий рекорди ҳисобланади;
Бу мавсус стандарт вазиятлардан "Реал" 21та, "Жирона" 18та гол урди. Бу Ла Лигада биринчи ва иккинчи натижа;
Роналду қаторасига учта ўйиндан бери дубль қайд этиб келмоқда. 2018 йилда у 14та гол урди. Ҳеч ким ҳали бунча гол урмаган;
Карим Бензема ўзи майдонга тушган ўйинларда 33та клубдан 31тасига гол урган. Француз фақат "Леганес" ва "Жирона"га гол ура олмаган.
Порту - бу мавсум кучли тўртликдаги барча жамоага гол урган ягона футболчи;
Кристиан Стуани бу мавсумда боши билан 7та гол урди. Бу футболчилар орасида мазкур мавсумдаги энг яхши натижа.