Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида «Реал» клуби Италиянинг «Ювентус»ига қарши тўқнаш келади. «Бернабеу»да ўтадиган жавоб ўйини олдидан мадридликлар кичик муаммога дуч келишмоқда.
Тақвимга кўра, "Юве" ва "Реал" ўртасидаги дастлабки ўйин 3 апрель куни Туринда бўлиб ўтади. 8 апрель куни эса "Қироллик клуби" Испания чемпионатининг 31-тури доирасида ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилади. Бу учрашувда Зидан шогирдлари катта куч сафрлаши кутилмоқда.
Ўз навбатида "Ювентус" А серия баҳсини 7 апрель куни "Беневенто"га қарши ўтказади. Яъни, Аллегри шогирдлари нисбатан кучсиз рақибга қарши майдонга тушади ҳамда "Реал"га қарши ўйин жавоб баҳси олдидан рақибга нисбатан бир кун кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлишади.
"Реал" ва "Ювентус" ўртасидаги жавоб ўйини 11 апрель куни бўлиб ўтади.