Германиялик собиқ посбон Оливер Кан “Бавария”ни бошқаришга ким муносиб эканлигини айтди.
“Шак-шубҳасиз, “Бавария” Зиданга таклиф жўнатиш ҳақида ўйлаши лозим, чунки у ажойиб мутахассис. Зидан битта клубда юлдузга айланди, буюк ўйинчи бўлди. Бундай футболчилардан эса яхши мураббий чиқмасди, аммо Зидан буни уддалади. У ЕЧЛ бош совринини кетма-кет 2 марта қўлга киритди. Ҳозир эса 3-марта ҳам шундай натижа қайд этишга интилмоқда. Зидан — “Бавария” учун идеал вариант”, деди Кан.