Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Марокашга қарши ўйинда вазифа бажарилмаган деб ҳисобланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоалар бошқармаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойида ўтказган ўқув-машғулот йиғини ва ўртоқлик ўйинлари бўйича ҳисоботини тинглади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Сенегалга қарши майдонга тушиб, 1-1 ҳисобида дуранг ўйнаган, орадан 5 кун ўтиб Марокаш терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш ваколатига эга бўлган мураббийлар кенгаши аъзолари бўлиб ўтган машғулотлар ва ўртоқлик учрашувларида жамоа олдига қўйилган вазифаларнинг айримлари бажарилган, айримлари эса бажарилмаган деб ҳисоблади.

«Сенегалга қарши ўйинда терма жамоа футболчилари қўйилган вазифаларни максимум даражада бажаришга ҳаракат қилишди ва бу нарса қайд этилган натижада ҳам акс этди. Тан олиш керак, ҳимоя чизиғида ҳам, ҳужумда ҳам ўйинни ташкил қилишда қилиниши керак бўлган ишларнинг кўплиги сезилиб турди, бироқ якунда жамоа ўз олдига қўйган вазифани уддалади», — деб хулоса қилади мураббийлар кенгаши.

Кенгаш Марокашга қарши учрашувда футболчилар ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олмадилар, деб ҳисоблади.

«Биринчидан, таркибда янги ва ёш футболчилар майдонга тушди. Улар ўйин бошларида ўзларини бироз йўқотиб қўйдилар ва 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордилар», - деб ёзилади ҳисоботда. Мураббийлар кенгашининг фикрига кўра, Марокашга қарши ўйинда майдон марказида тўп билан ва тўпсиз ўйинда қарор қабул қилишнинг кечикиши натижасида жуда кўп ҳолатларда кураш бой берилди.

Танаффусдан кейин жамоа бироз ўзига келди ва Ўзбекистон ёшларининг ўйинида ностандарт ҳаракатлар, кутилмаган финт ва зарбалар кўзга ташлана бошланди. «Иккинчи гол бўлмаганида, жамоа дуранг учун яхши ҳаракат қилди. Аммо, уларнинг мотивациясини иккинчи гол ўзгартириб юборди. Шу нуқтаи-назардан олиб қаралганда, бундай вазиятларда жамоага чўкмасликни ўргатиш борасида амалий ишлар қилиниши керак», — дейилади ҳисоботда.

Йиғин тугагач терма жамоалар бошқармаси ва мураббийлар кенгаши ўйинни тўлиқлигича тахлил қилиб чиқди ва амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Ҳар бир футболчига ўзи ўйнайдиган клубда шуғулланишида риоя қилиниши керак бўлган индивидуал тайёргарлик дастури берилди. Улар эса май ойидаги янги йиғингача мониторинг қилиб борилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ЎФА терма жамоалар бошқармасининг иш режасида 19 майда сафарда Эрон, 7 июнь куни сафарда Уругвай терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ва ўқув-машғулот йиғинлари бор.

Мазкур учрашувлардаги асосий мақсад — миллий терма жамоани ёшартириш ва унинг ўзагини Осиё ўйинларида иштирок этадиган ёш футболчилар билан тўлдиришдан иборатдир. Шу сабабли ҳам май ва июнь ойидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги икки иштирокчисига қарши ўйинларда миллий терма жамоа ёшартирилган таркибда ҳаракат қилади.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 20:30, 05.04.2018.
Ўқилди: 5824 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.