“Насаф” Суперлиганинг 7-тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.
Учрашув 21 апрел шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.
Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 7-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) - “Насаф” (Қарши)
21.04.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)
Захира ҳаками: Фарух Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Игор Нехочин (Тошкент)
Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов
Ўзаро учрашувлар рақамларда
Мазкур жамоаларнинг миллий чемпионатимиздаги ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, жамоалар бунгача 16 марта туқнаш келишган. Шундан 12та учрашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси "аждарлар"нинг ўзаро учрашувларида ҳанузгача дуранг натижа қайд этилмаган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида 19-35.
Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 17-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув “Насаф”нинг миллий чемпионатимиздаги 625-учрашуви ҳисобланади.
Қўқондаги ўзаро учрашувларга оид
Мазкур жамоалар шу пайтгача Қўқонда 8 учрашувда баҳс юритишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4тасида “Қўқон-1912” жамоаси ва яна 4тасида жамоамиз ғалабага эришган. Қўқондаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 24та гол киритилган. Тўплар нисбати 14-10ни ташкил этмоқда. Устунлик “Қўқон-1912” жамоасида.
Қўқондаги сўнгги беш учрашув натижаси
04.03.2017 “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
26.08.2016 “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
16.08.2015 “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3
18.08.2003 “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0
09.06.2002 “Темирйўлчи” – “Насаф” 3:0
Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар
"Насаф"нинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса қаршиликлар дарвозасига битта тўп йўллаган.
Жамоалар тўпурарлари
"Қўқон-1012" футболчилари бу йилги чемпионатда 4та гол урган. Шулардан 2таси Мурод Холмуҳамедов ҳисобига ёзилган бўлса, яна 1тасини Суҳроб Бердиев киритган. “Навбаҳор” билан бўлган учрашувда, “Қўқон-1912” жамоаси фойдасига Томислав Паёвич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган.
“Насаф”нинг бирдан уч нафар футболчиси жамоа тўрурарлигига давогар бўлиб турибди. Булар Азизжон Ғаниев, Бобир Абдухолиқов ва Славко Лукичлардир. Улар шу пайтгача рақиблари дарвозасига 2тадан гол киритишган. “Насаф” шу пайтгача рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол қилди.
Сариқ карточкалар
“Қўқон-1912” футболчилари бу йилги баҳсларда 9 марта огоҳлантириш олишган. Жамоамиз футболчиларига ҳакамлар 10 марта сариқ карточка кўрсатишди. “Қўқон-1912” жамоасида Марко Милич ва Қўвондиқ Рўзиевлар 2 мартадан сариқ карточка олишган.
Учрашувларнинг бошланиш вақтлари
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги навбатдаги учрашув 21 апрел шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.
Ёшлар ўртасидаги баҳс эса, 20 апрел жума куни соат 16:00да бошланади. Учрашув Учкўприк марказий стадионида бўлиб ўтади.