Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган “Қизилқум”- “Нефтчи” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар мураббийи Абдумалик Ҳакимов ва жамоа сардори Шукурали Пўлатов иштирок этишди.
- Авваламбор “Қизилқум” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Олдиндан айтиб ўтмоқчи эдим, жамоамиз бош мураббийи Баҳромжон Ҳайдаров бетоблиги учун бугунги ўйинда иштирок эта олмади.
Навоийга ғалаба учун келгандик. Рақибни ҳар тарафлама ўрганган эдик. Битта хатоимиз бизга қимматга тушди. Ўйин борасида мезбонларга ютқаздик, деб ўйламайман, -дея ўз фикрларини билдириб ўтди “Нефтчи” мураббийи.
Шукурали Пўлатов: -Мураббийимиз таъкидлаганидек, ўйин бошида ўша стандарт вазиятда бирозгина эътиборсизлигимиз бизга қимматга тушди. Шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Қўлдан келганича вазиятни ўнглашга уриндик. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Афсуски, мағлуб бўлдик. Энди кейинги беллашувга ҳозирлик кўрамиз.