Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Андрей Фёдоров: «Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик»

Баҳо:
+ | -

2:0 ҳисобида якунланган "Локомотив" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" жамоасининг янги бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Рашидов билан биргаликда иштирок этди:

- Мен "Локомотив" жамоасининг бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинландим. Бу масъулиятли вазифани бажаришда бор салоҳиятимни ишга солишим талаб этилади. Зеро илгари бошқарган жамоам билан солиштирганда ҳозиргиси олдига улкан мақсадлар қўйилади.  Қолаверса, таркибда йиғилган футболчилар ҳам анча маҳоратли. Шунинг учун ҳам мендан янада кўпроқ шижоат билан меҳнат қилиш талаб этилади.

Бугунги ўйинга йигитларни асосан руҳий жиҳатдан тайёрлашга уриндик. Зеро сўнгги пайтларда ўйинни яхши ўтказсак-да ғалаба қозона олмаётган эдик. Шу боисдан ҳам бугунги ғалаба жуда зарур эди. Йигитларга ўйин олдидан берган кўрсатмаларимизни бажаришди, бунинг учун улардан мамнунман.

Таркибимизда каттагина рақобат бор. Шу сабабли ҳам янги қўшилган футболчиларимизнинг айримлари ҳали бошланғич таркибдан муқим жой ола билишмади. Зеро "Локомотив"нинг айни пайтдаги таркиби бир неча йилдан буён биргаликда ўйнаб, шаклланиб улгурган. Унга янги футболчиларнинг тўлиқ киришиб кетиб, асосий таркибдан ўз ўрнини эгаллаши осон кечмайди. Лекин ишонаманки, барча янги футболчиларимиз ҳали ўзларига бериладиган имкониятдан унумли фойдаланишади.

Садриддин Абдуллаевнинг сўнгги пайтларда майдонга тушмаётганига сабаб – у жароҳатланган эди. Сардоримиз жароҳатдан тўлиқ қутилса, албатта яна бошланғич таркибда майдонга чиқади. 

Бундан буён "Локомотив"нинг натижаларига мен жавоб бераман. Бу эса ўзига хос масъулият юклайди. Лекин мен ҳамиша ёрдамчиларим маслаҳатларига ҳам қулоқ тутаман, - деди тажрибали мутахассис.

- "Сўғдиёна"га қарши баҳс осон ўтгани йўқ. Рақиб ҳам бизга қўлдан келганча қаршилик кўрсатишга уринди. Лекин биз рақибдан кўра устун эканимизни намойиш эта олдик ва якунда ғалабани ўз томонимизга оғдирдик, - деди Сардор Рашидов.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 00:37, 22.04.2018.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2204]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2175]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2060]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1871]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1780]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1723]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1614]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1607]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1589]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1540]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик