Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 14:18 Герта 2-0 Айнтрахт Брауншвейг
20/04 14:18 Вольфсбург 2-2 Фрайбург
20/04 14:18 Майнц 2-0 Нюрнберг
20/04 14:18 Бавария 5-2 Вердер
20/04 14:18 Ҳоффенҳайм 0-0 Айнтрахт Ф
20/04 14:21 Байер 2-2 Боруссия Д
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

МОҚда малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларни соҳага қизиқтириш масалалари муҳокама этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Бош котиб Жасур Матчанов, МОҚ Президенти ёрдамчиси Сардор Абдуҳолиқов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети ректори Комил Ярашев ва университет профессор-ўқитувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда мураббийлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, университет битирувчиларини мураббийлик соҳасига янада қизиқтириш, ёш мураббийлар учун илмий-методик қўлланмалар яратиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетини ҳар йили юзлаб талабалар битириб чиқишади. Аммо, уларнинг ҳаммаси ҳам кейинчалик мураббийлик соҳасини танламайди. Аксинча, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молия ёки иқтисодий йўналишларда фаолият олиб боришни маъқул кўрадилар.

Айнан шунинг учун ҳам университет битрувчиларини мураббийлик касбига қизиқтириш, келажакда улардан етук мутахассислар тайёрлаш масаласи бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Учрашув давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети қошида терма жамоалар учун малакали мураббийлар етказиб бериш бўйича махсус илмий гуруҳ ташкил этишга келишиб олинди. Ўз навбатида, Жасур Матчанов ҳам Миллий олимпия қўмитаси ушбу жараёнда фаол иштирок этишини таъкидлаб ўтди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:13, 03.05.2018.
Ўқилди: 1904 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик