Кириш Регистрация

Кутилмаган бурилиш! Роналду ПСЖга ўтишга яқинми?

Баҳо:
+ | -

Парижнинг ПСЖ клуби “Реал”га ҳужумчи Криштиану Роналду трансфери учун 150 миллион евро, футболчининг ўзига йиллик маош сифатида 45 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда “AS” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, парижликлар “қироллик клуби” раҳбарлари билан учрашишга улгурган ва трансфер учун 150 миллион евро тўлашни таклиф қилган. Роналдунинг шартномасидаги товон пули аслида 1 миллиард еврони ташкил қилади.
 
Бундан ташқари, ПСЖ Роналдунинг йиллик маошини 45 миллион евро этиб белгилаб, португалиялик юлдузни клубда энг кўп маош оладиган (Неймарнинг маоши 37 миллион евро) футболчига айлантирмоқчи. Париж жамоаси берадиган маош миқдори “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси билан деярли тенг.
 
Францияликлар ҳужум чизиғида Мбаппе – Неймар – Роналду триосини ҳосил этишмоқчи аммо, бунга бир нечта фактлар ҳалақит қилиши мумкин.
 
Биринчидан “Реал” Роналдуни қўйиб юборишга қарши, иккинчидан “қироллик клуби” ПСЖдан Неймарни харид қилишни режалаштириб юрибди. Роналдунинг Парижга йўл олиши Неймарнинг Мадрид клубига ўтиши ҳақидаги тахминлардан умуман йироқда.
 
Асосийси, УЕФА ПСЖни молиявий фэйр-плей шартларини бажармаётганлиги сабаб яна жазога тортиши ҳам мумкин.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 07:11, 31.05.2018.
Ўқилди: 21977 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.