Кириш Регистрация

Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг туман бўлимлари ташкил қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Тошкент шаҳрида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли масалалар, жумладан ёшларни спортга жалб қилиш, уларни қизиқтириш, оммавийликни ошириш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг туман бўлимлари ташкил қилинди ва уларга раҳбарлар тайинланди. Оммавий спортни ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни саралаб олиш таълим муассасаларининг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Тошкент шаҳрида оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни ўзлари истаган спорт турларига жалб қилиш, шу билан бирга маҳаллалардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида 505 та маҳаллаларга масъуллар бириктирилди. Ушбу ҳаракатлар келажакда янги номларни кашф этишга, иқтидорларни саралашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:25, 07.07.2018.
Ўқилди: 2643 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.