"Ювентус"нинг спорт директори Фабио Паратичи клубга "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни таклиф қилиш ғояси қандай туғилганини айтиб берди.
"БУ ақлбовар қилмас ғоя ЕЧЛнинг 1/8 финалида "Ювентус" - "Реал" ўртасида Туринба ўтган ўйиндан сўнг туғилганди. Биз ўша ҳафтадаёқ унинг агенти Жорже Мендеш билан учрашдик. Унинг айтишича, Роналду мухлислар эътиборидан ҳаяжонга тўлганини айтди. У қойил қолган ва кун келиб "Юве"да ўйнаш истагини айтган.
Бироз вақт ўтиб, Мендеш билан учрашдик, у менга вазиятни тушунтирди ва биз ишга киришдик.
Биз клуб президенти Андреа Аньелли билан гаплашдик. Бир неча соат суҳбатдан сўнг у менга имконият бўлса, ҳаракат қилиб кўриш кераклигини айтди.
Бу дунё тан олган ўйинчини таклиф қилиш учун энг яхши имконият эди.
"Реал" ва "Ювентус" каби иккита йирик клуб, йирик институт ўртасида музокаралар борар кан, ҳар доим учинчи томон ҳам бўлади - ўйинчининг қарори. Шунингдек, агентлар иши. Улар туфайли трансфер амалга ошди", - дейди Паратичи.