"Реал" клуби ўз таркибини "ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан кучайтириш вариантини кўриб чиқмоқда.
AS хабарига кўра, уругвайлик футболист мадридликлар сафига ўтишга қарши эмас.
31 ёшли футболчи Франция чемпионатининг ўтган мавсумида 40 ўйинда 48та гол урди, ЖЧ-2018да 4 ўйинда 3 та гол урди.
"ПСЖ" президенти Носир Ал Ҳелайфий футболчининг сотилиши мумкинлигини инкор қилмаган.
Кавани 2013 йилда "Наполи"дан "ПСЖ"га ўтган.