"Арсенал"нинг германиялик яримҳимоячиси Месут Ўзил International Champions Cup турнирида "ПСЖ"га қарши учрашув олдидан бош ҳакамнинг сариқ карточкасига дастхат қўйиб берди.
Лондонликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда Ўзил жамоасини сардор сифатида бошлаб тушди ва 13-дақиқада ҳисобни очди.