Франция чемпионати 3-турида ПСЖ ва “Анже” учрашуви якунланди.
Томас Тухель шогирдлари учрашувнинг 12-дақиқасида рақибларни ранжитди, гол муаллиффи Кавани. Орадан 9 дақиқа ўтиб “Анже” ҳисобни тенглаштирди.
Танаффусдан сўнг майдон эгалари ажойиб ўйин кўрсатди. Аввалига қанотдан узатилган тўпни Мбаппе дарвозага жойлаб қўйди. Кейинчалик унинг ўзи Неймарга тўпни аниқ узатиб берди. Неймар эса учрашувга якуний нуқтани қўйди. Шу тариқа, учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Франция чемпионати, 3-тур.
ПСЖ – Анжер 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 12 Кавани, 1:1 – 21, пенальти Мангани, 2:1 – 51 Мбаппе, 3:1 – 66 Неймар.
ПСЖ – Ареоля, Керер (Нсоки, 46), Тиаго Силва, Кимпембе, Маркиньос, Рабьо, Ди Мария (Дракслер, 85), Менье, Кавани (Нкунку, 73), Мбаппе, Неймар.
Анжер – Бютель, Павлович, Траоре, Манко, Ндойе, Рен-Аделаид (Эль-Мелали, 76), Мангани, Фюльжени (Канга, 61), Те, Сантамария, Капель (Аит-Нури, 82).
Огоҳлантиришлар: Керер (21), Нсоки (63).