Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланган қушбоқар

Баҳо:
+ | -

Англияда трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «Челси» Бильбаонинг «Атлетик» жамоаси дарвозабони Кепа Аррисабалагани ўз таркибига қўшиб олди. Лондонликлар ушбу кипер учун 80 миллион евро тўлашди.

Аслида Кепа ким? Қуйида ушбу посбон билан яқиндан танишасиз.

У Еврода ғолиб чиққан, «Реал»га рад жавобини берди, чемпион қушларни боқади. Энди эса жаҳоннинг энг қиммат дарвозабони.

Кепа аҳолиси 9 мингга етмайдиган шаҳарчада туғилган. Бу - Испания­даги Ондарроа муниципалитети. Майдони 3,6 кв.кмни ташкил қилади. 2010 йил ҳисоб-китобларига кўра, шаҳарчада атиги 8856 киши яшайди. Бильбаодан 41 километр узоқликда жойлашган. Кепа 9 ёшида «Атлетик» академиясига қабул қилинган.

У ҳафтасига икки-уч марта Ондарроадан Бильбаога таксида борарди. Орадан етти йил ўтиб эса «Атлетик»нинг фарм-клуби ҳисобланган «Баскония»да дебют ўйинини ўтказди. Айтганча, қаҳрамонимиз академияда нафақат дарвоза, балки бошқа чизиқларда ҳам ўйнаган. Бир сафар жамоадошининг жароҳати боис майдонга тушиб, иккита гол уришга ҳам эришган.

2012 йили Кепа Испания терма жамоаси сафида ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатига йўл олди. Хулен Лопетеги бошчилигидаги испанлар гуруҳдан осонлик билан чиқишди. Ўшанда жамоа таркибида Сусо, Пако Алькасер, Сауль ва Хесе каби футболчилар ҳам ўйнашарди. Ярим финалда французлар билан 3:3 ҳисобини қайд этишган.

Ўшанда францияликларнинг голларига Юмтити ва Погба муаллифлик қилишганди. Пенальтилар сериясида эса Кепа Юмтити ва Кондогбианинг зарбаларини қайтариб, жамоасининг финалга йўл олишига улкан ҳиссасини қўшган. Таллинда бўлиб ўтган финалда испанлар Хесенинг ягона голи эвазига Грецияни мағлуб этишганди.

Аррисабалага «Атлетик»нинг Испания терма жамоасида ўйнаган 100-футболчисига айланган. Бу воқеа ўтган йилнинг ноябрида юз берганди. Айнан Лопетеги Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашувида Кепани асосий таркибда майдонга туширган. Малагада бўлиб ўтган учрашувда испанияликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Шу ўринда айтиш жоиз, Испания термасига «Атлетик»дан кўра «Барселона» ва «Реал» ўйинчилари кўпроқ жалб этилган. «Барса»дан 129, «Реал»дан 122 нафар. Боз устига, Кепа ЖЧ-2018га ҳам учинчи дарвозабон сифатида борди.

Ўтган мавсум «сэйв»лар борасида тўртинчи ўринни эгаллади. Ундан олдинда «Лас-Пальмас» (ўртача 3,8та «сэйв»), «Валенсия» (3,3) ва «Леванте» (3,3) дарвозабонлари боришмоқда. Кепанинг ўртача кўрсаткичи битта ўйинга 3,2та «сейв»ни ташкил қилади.

Умуман олганда, мавсум давомида «Атлетик» посбони 96та «сэйв» қайд этган. Шу зарбаларнинг 59таси жарима майдони ичидан, 32таси жарима майдони ташқарисидан ва 5таси дарвозабон жарима майдони ичидан берилган.

Кепанинг «Атлетик» билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида нииҳоясига етарди. 1 январдан у истаган клуби билан музокара олиб бориш имкониятига эга бўлди. «Реал» футболчини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин эди...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:25, 30.08.2018.
Ўқилди: 6639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.