“Реал” “Атлетико” ҳимоячиси Люка Эрнандесни сотиб олиш таклифи билан чиқган.
Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатди. “Қироллик клуби” франциялик футболчи учун 80 млн евро беришга тайёр бўлган.
Эрнандеснинг ўзига эса йиллига 12 млн евро маош таклиф қилган. Шартнома бўлса 2023 йилгача мўлжалланганди.
Маълумот учун, Люка Эрнандес “Атлетико”да 8,5 млн евро маош олади.